Материлашунослик институти қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 366-сон “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентининг 30 ноябрь 2020 йил № -21-155-сонли “Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи мувофиқ “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Материлашунослик институтига малакали мутахассисларни жалб қилиш ва институтда кадрлар илмий салоҳиятни янада ошириш мақсадида қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади.

Лавозим номлари Малакавий ва билиши керак талаблар
1. Лаборатория мудири Малакавий талаблар. Олий маълумот, фан доктори ёки номзоди илмий даражаси. Илмий ишлари мавжудлиги. Хорижий тилларни билиши.

Билиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарорлари, низомлари, институт ва лабораторияга  тегишли илм, фан ва техника соҳасининг илмий муаммолари, халқ хўжалиги тармоғининг ривожланиш йўналишлари, мазкур масалалар бўйича республика ва хорижий мамлакатларда эришилган натижалар, юқори идораларнинг кўрсатма тусидаги ҳужжатларини; илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш, уларни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш ва ҳаётга татбиқ этишнинг белгиланган тартибларини; бошқа ташкилотлар, идоралар ва корхоналар билан биргаликда иш бажариш учун шартнома тузиш ва уни амалга ошириш тартибларини; лабораторияни тадқиқот олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар, техника воситалари билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини; ихтиро ва кашфиётлар учун талабнома ёзиш, илмий-техник ҳужжатлар ва асбоб-анжомлар, техника воситалари ва бошқа илмий асбоб-ускуналарни олиш учун талабномаларни расмийлаштиришни; илмий тадқиқотлар ва ишланмалар устидан раҳбарлик қилиш, илмий ходимлар меҳнатини ташкил этиш, баҳолаш, уларга ҳақ тўлаш тизими ва уларни моддий рағбатлантириш шаклларини; кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид  амалдаги қонун-қоидаларни; иш юритишни ташкил этиш бўйича кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; меҳнат қонунчилиги асосларини.

2. Илмий котиб Малакавий талаблар. Олий маълумот, фан  доктори  ёки  номзоди илмий даражаси, илмий ишлари, илмий ва ташкилий ишлар бўйича камида 3  йиллик тажрибаси. Хорижий тилларни билиши.

Билиши керак. Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, ”Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва ”Узлуксиз таълим тизимида илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати қарорлари ва буйуқларини, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарор ва низомлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг бўш лавозимларига илмий ходимларни тайинлаш тартибини, халқ хўжалигининг институт (муассаса) ихтисоси фаолияти билан боғлиқ тармоқларининг ривожланиш йўналишларини; юқори идораларнинг кўрсатма тусидаги ҳужжатлари, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни режалаштириш, ташкил этиш, амалга ошириш, молиялаштириш ва амалиётга татбиқ этиш, уларнинг информацион технологиялар таъминотининг белгиланган тартибларини; муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг амалдаги қоидалари,  бошқа ташкилотлар, идоралар ва корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб боришда шартнома муносабатларини расмийлаштиришнинг ҳуқуқий масалаларини; илмий ходимлар меҳнатини ташкил этиш ва илмий тадқиқотлар ва ишланмаларга раҳбарлик қилиш усулларини; иш юритишни ташкил этиш бўйича кўрсатма тусидаги ҳужжатларни

3. Бош илмий ходим Малакавий талаблар. Олий маълумот, фан доктори  илмий даражаси. Илмий ишлари мавжудлиги. Хорижий тилларни билиши.

Билиши керак. Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, халқ хўжалиги тармоғининг ривожланиш йўналишлари, республика ва хорижий мамлакатлар фанининг мазкур масалалар бўйича қўлга киритган натижалари, юқори идораларнинг кўрсатма тусидаги ҳужжатларини; илмий тадқиқот ва ишланмалар (баҳолар, патент-ахборот таъминоти, илмий-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш)ни ташкил этиш, олиб бориш, режалаштириш ва ҳаётга татбиқ этишнинг янги усул, восита ва меъёрларини; ходимларни иқтисодий рағбатлантириш ва моддий жиҳатдан тақдирлаш шаклларини; меҳнатни илмий ташкил этиш асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини. Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларга раҳбарлик қилади. Ўзига бириктирилган ходимлар гуруҳини бошқаради ёки илмий-техникавий дастурлари бўйича масъул ижрочиси ҳисобланади. Энг мураккаб муаммоларнинг илмий-техник ечимлари, тадқиқотлар ва ишланмалар яратиш усулларини ишлаб чиқади, бунинг учун зарур бўлган воситаларни танлайди. Янги тадқиқот ва ишланмалар йўналишлари ва уларни бажариш усулларини асослайди, илмий тадқиқот режаларини шакллантиради, ўз соҳасидаги бошқа ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқот олиб бораётган ҳамкорларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Натижаларни умумлаштиради, ниҳоясига етган тадқиқот ва ишланмаларни экспертизадан ўтказади, уларни тажриба синовидан ўтказишга раҳбарлик қилади. Илмий тадқиқот ва ишланмалар натижаларининг қўлланиш соҳасини белгилайди ва уларни амалиётда татбиқ этишга илмий раҳбарлик қилади. Ўзига тегишли илм соҳаси бўйича илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишида иштирок этади.

4. Етакчи илмий ходим Малакавий талаблар. Олий маълумот, фан доктори ёки номзоди илмий даражаси. Илмий ишлари мавжудлиги. Хорижий тилларни билиши.

Билиши керак. Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Узлуксиз таълим тизимида илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисида”ги Низом, тегишли илм, фан ва техника соҳасининг илмий муаммолари, халқ хўжалиги тармоғининг ривожланиш йўналишлари, республика ва хорижий мамлакатлар фанининг мазкур масалалар бўйича қўлга киритган натижалари, юқори идораларнинг кўрсатма тусидаги ҳужжатларини; илмий тадқиқот ва ишланмалар (баҳолар, патент-ахборот таъминоти, илмий-техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш)ни ташкил этиш, олиб бориш, режалаштириш ва ҳаётга татбиқ этишнинг янги усул, восита ва меъёрларини; ходимларни иқтисодий рағбатлантириш ва моддий жиҳатдан тақдирлаш шаклларини; меҳнатни илмий ташкил этиш асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини. Энг мураккаб муаммоларнинг илмий-техник ечимлари, тадқиқотлар ва ишланмалар яратиш усулларини ишлаб чиқади, бунинг учун зарур бўлган воситаларни танлашга кўмаклашади. Янги тадқиқот ва ишланмалар йўналишлари ва уларни бажариш усулларини асослайди, илмий тадқиқот режаларини шакллантиришда қатнашади, Ўзига топширилган топшириқ бўйича бошқа ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқот олиб бораётган ҳамкорларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда иштирок этади. Натижаларни умумлаштиришда, ниҳоясига етган тадқиқот ва ишланмаларни экспертизадан ўтказишда, уларни тажриба синовидан ўтказишда қатнашади. Илмий тадқиқот ва ишланмалар натижаларининг қўлланиш соҳасини белгилашда ва уларни амалиётда татбиқ этишда иштирок этади. Ўзига тегишли илм соҳаси бўйича илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишида иштирок этади.

5. Катта илмий ходим Малакавий талаблар. Олий маълумот, фан доктори ёки номзоди илмий даражаси, илмий даражаси бўлмаган тақдирда 5 йилдан кам бўлмаган илмий тажрибаси ҳамда илмий мақолалари, ихтиролари, патентлари мавжудлиги.

Билиши керак. Тадқиқот ва ишланмалар олиб борилаётган мавзу билан боғлиқ илмий муаммолар, фан ва техника ёки халқ хўжалигининг ўзига тегишли соҳалари бўйича кўрсатма тусидаги ҳужжатлар, мазкур масалаларга алоқадор Ўзбекистон ва хориждаги ахборотларни; тадқиқот ва ишланмаларни режалаштириш ва ташкил этиш, тажриба ва кузатишлар ўтказишнинг замонавий восита ва усулларини, шунингдек, копьютер тизимидан фойдаланишни; тегишли ишлаб чиқариш соҳасининг иқтисодий асослари, меҳнат ва иш юритишни илмий ташкил этиш бўйича кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; меҳнат қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини. Лаборатория(бўлим) йўналишининг бир қисми (бўлими, босқичи) бўлган мустақил мавзу устида тадқиқот олиб бораётган, шунингдек, ишланма яратаётган ходимлар гуруҳи устидан раҳбарликни амалга оширади, ижрочи сифатида илмий тадқиқот олиб боради ва ишланмалар яратади. Тадқиқотлар олиб бориш ва ишланмалар яратишнинг режалари ва услубий дастурларини ишлаб чиқади, бошқа ташкилотлар билан биргаликда тадқиқот олиб борилаётган бўлса, мавзу ижрочиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради. Мавзу бўйича илмий-техник ахборотларни йиғиш ва ўрганишни ташкил этади, илмий маълумотлар, тажриба ва кузатишлар натижаларини назарий жиҳатдан умумлаштиради ва таҳлил қилади. Қўл остида ишлаётган илмий ходимлар томонидан қўлга киритилган натижаларнинг ҳаққонийлигини текширади. Илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини қўллаш соҳаларини аниқлайди ва уларни амалиётга татбиқ этишни ташкил қилади. Илмий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишида қатнашади.

6. Кичик илмий ходим Малакавий талаблар. Олий маълумот, тегишли соҳа бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси. Олий ўқув юртлари (факультетлари) кенгашининг тавсиясига кўра ўқиш даврида тажриба тўплаганлар истисно тариқасида кичик илмий ходим лавозимига тайинланиши мумкин.

Билиши керак.: Ўтказилаётган тадқиқот ва ишланмаларнинг мақсад ва вазифалари, мазкур тадқиқот билан боғлиқ мамлакатнинг ўзидаги ва чет элдаги маълумотларни; тадқиқот ва ишланмаларни режалаштириш ва ташкил этишнинг замонавий усул ва воситаларини, тажриба ва кузатишлар ўтказиш, маълумотларни умумлаштириш ва қайта ишлашни; компьютер технологияларидан фойдаланишни; меҳнатни ташкил қилишнинг илмий асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини. Масъул ижрочи раҳбарлиги остида тасдиқланган режага мувофиқ мавзунинг алоҳида бўлими (қисми) бўйича илмий тадқиқот ва ишланмалар олиб боради. Тажрибаларни амалга оширишда қатнашади, кузатиш ва ўлчаш ишларини олиб боради, уларга тавсифнома ёзади ва хулосаларни таърифлаб беради. Тадқиқ этилаётган мавзу билан боғлиқ илмий-техник маълумотлар, мамлакатнинг ўзидаги ва хорижий тажрибаларни ўрганади. Мавзу ёки унинг ўзига тегишли қисми бўйича ҳисобот ёзади. Тадқиқот ва ишланмалар натижаларини амалиётга татбиқ этишда қатнашади.

 

7. Директорнинг  умумий масалалар бўйича ўринбосари

 

Малакавий талаблар. Иқтисодий, муҳандислик ёки техник соҳалари бўйича магистр даражасига эга мутахассис ва соҳа бўйича 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Билиши керак.: Республика иқтисодиётини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юқори идораларнинг кўрсатма тусидаги ҳужжатларини; хўжалик фаолиятини юритишни; бинолардан фойдаланиш қоидаларини; муассасани иқтисодий ва техник ривожлантириш истиқболларини; корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини; капитал қурилиш режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини; ишлаб чиқариш технологияси ва қурилиш ишларини олиб бориш усулларини; муассасанинг хўжалик фаолияти режаларини ишлаб чиқиш тартибини; хўжалик шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартибини; меҳнатни илмий ташкил қилиш асосларини; ички меҳнат тартиби қоидаларини; меҳнат қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

8. Бош муҳандис Малакавий талаблар. Олий техникавий маълумот ва раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.: Ўзбекистон  Республикаси Конституцияси ва Қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фан-техника ва халқ хўжалиги тегишли соҳасининг ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи фармон ва қарорларини; илмий муассасанинг фаолияти ва ихтисос йўналишини; юқори идораларнинг ташкилот фаолияти билан боғлиқ фармойишлари, қарорлари, буйруқлари ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; муассаса фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган техникавий билимларни; республика ва чет элларда техник муассаса фаолияти билан боғлиқ соҳада қўлга киритилган натижаларни; меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги тизими ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш шаклларини; хўжалик шартномаларини тузиш ва уни бажариш тартибини; иқтисод, меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва бошқарувни; Ўзбекистон қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

9. Бош ҳисобчи Малакавий талаблар. Олий маълумот, молия-бухгалтерлик ишлари бўйича  раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан  кам бўлмаган меҳнат  тажрибаси.

Билиши керак.: Юқори идораларнинг фармойишлари, қарорлари, буйруқларини, молия, назорат-тафтиш органларининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисобот тайёрлаш бўйича, шунингдек, муассасанинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ меъёрий ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; муассаса тузилмаси ва уни ривожлантириш истиқболларини; корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулот технологияси асосларини, ташкилотда бухгалтерлик ҳисобини ташкил этиш ва уни олиб бориш бўйича Низом ва йўриқномаларни; ҳисоб-китоб билан боғлиқ ҳужжатлар муомаласини ташкил қилиш ва амалга оширишни расмийлаштириш тартибини; молиявий ҳисоб-китоб тартиби ва шаклларини, муассасанинг молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш асосларини, унинг ички хўжалик заҳираларини аниқлашни; пул маблағлари, товар моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, қайд этиш, сақлаш ва сарфлаш тартибини; дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини; камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни бухгалтерлик балансидан чиқариш тартибини; пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш қоидаларини; бухгалтерлик баланслари ва ҳисоботларини тайёрлаш тартиби ва муддатларини; текширувлар ўтказиш ва ҳужжатларни тафтиш қилиш қоидаларини; хўжалик ҳисобини ташкил қилишни, ҳисоблаш техникаси воситалари ҳамда уларни муассасанинг хўжалик фаолияти ва ҳисоб-китоб ишларини механизациялаштириш учун қўллаш имкониятларини; муассаса молия хўжалик фаолиятини такомиллаштиришга оид республика ва чет эллардаги тажрибаларни; иқтисодни, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни ташкил қилишни; фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат, молия ва хўжалик қонунчилигини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

10 Етакчи иқтисодчи Малакавий талаблар. Олий иқтисодий маълумот, мутахассислик бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак: Институтнинг барча молиявий сметаларини тайёрлаш учун керакли маълумотларни туплаш ва таҳлил қилиш; Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш; Сметада кўрсатилган маблағлардан ўз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча харажатга йўл қўймасликни назоратга олиш. Инстиут ҳудуди ва биноларидаги бўш жойларни ижарага бериш бўйича ижарачилар билан ижара ва коммунал тўлов шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш; Ижарага олувчилар томонидан ижара ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўланишини назорат қилиш; Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасигача ижара марказига институт ҳудуди ва биноларидаги бўш жойлар ва ижарада ўтирган ижарага олувчилар тўғрисида маълумот тайёрлаш ва тақдим этиб бориш; Институтнинг ходимлар бўлимига институт бўйича вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 30-санасигача топшириш; Ходимлар бўйича ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқларни ўз вақтида қайд қилиб бориш орқали штатлар сони мониторингини юритиш; Ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-санасигача инстиутнинг Бухгалтерия бўлимига илмий ходимлар ва ишчи-ходимлар келди-кетдиси (ставка) бўйича ҳисоботни тақдим этиш; Фанлар академияси ва шаҳар статистика бошқармасига чорак, йиллик ҳисоботнинг 1-Т (меҳнат) шаклини тайёрлаш ва топшириш; Шаҳар статистика бошқармасига бошқарув ходимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг 1-УП шаклини ҳар чоракдан кейинги ойнинг 3-санасигача тайёрлаш ва топшириш; Йилнинг 15 декабрь санасигача шаҳар статистика бошқармасига ҳисоботнинг 1-НХ шаклини тайёрлаш ва топшириш; Ҳар ойнинг 30-санасигача институтнинг барча лаборатория ва бўлимларида ишловчи ходимлар учун ёзилган табелларни қабул қилиш ва уни институтнинг Бухгалтерия бўлимига топшириш; 123  Режали ҳисоботларни тайёрлаш; Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасини лойиҳасини тайёрлаш; Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш;  Сметада кўрсатилган маблағлардан уз мақсадлари йўлида тўғри фойдаланишни, ўринсиз ёки ортиқча харажатга йўл куймасликни назоратга олиш.

11. Кадрлар бўлими бош мутахассиси Малакавий талаблар. Олий маълумот, соҳа бўйича 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

Билиши керак.: Кадрлар иши билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг меҳнат, нафақа таъминоти, давлат тили тўғрисидаги қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъатининг кадрлар иши билан боғлиқ Низомлар, йўриқномалар ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни, шахсий таркибни ҳисобга олиш ва кадрлар бўлимида ҳужжатларни сақлашни; ходимларнинг аттестациясини ўтказиш, уларни янги муддатга лавозимга сайлаш ва бўшаб қолган лавозимларга танловлар ўтказиш ҳақидаги Низомларни; аттестация, танлов ва малака комиссиялари ишлари натижалари ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини; илмий-педагогик иш тажрибасини ҳисоблаб чиқишга оид йўриқномалар ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; олий ўқув юртларини тугатаётган ёш мутахассисларнинг стажировкаси ҳақидаги Низомни; ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа лавозимга ўтказиш ва ишдан бўшатишни расмийлаштириш тартиби; уларнинг меҳнат дафтарчалари ва шахсий ҳужжатларини юритиш, шунингдек, ходимлар фаолиятини ҳисобга олиш ва меҳнат интизомининг ҳолати ҳақида ҳисобот тайёрлашни; давлат нафақалари тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги Низомни; фуқаролик ва меҳнат қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

12. Патентшунос Малакавий талаблар. Олий маълумот, ихтирочилик ва патент ишларини ташкил этиш соҳаси бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.: Патентшунослик бўйича юқори идораларнинг фармойишлари, қарорлари, буйруқларини, услубий, меъёрий ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни, ихтирочилик ишларини ташкил қилишни; муассасанинг техник тараққиёти истиқболларини; муассаса ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг тузилишини; ишлаб чиқарилаётган конструкцияларга қўйиладиган техник талабларни; корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий технологик жараёнларни; корхонани технологик жиҳозлаш ва унинг ишлаш тартибини; корхонанинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмасини; корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотларни такомиллаштириш тамойилларини; ихтирочилик асосларини; патентшунослик асосларини; патент тадқиқотлари ўтказиш тартиби ва усулларини; корхонада ихтирочилик ва патент ишларини ташкил қилишни; техник савияни таҳлил қилиш усуллари ва техника тараққиёти тамойилларини; патент жамғармасини ташкил қилиш ва юритишни; ихтиролар таклифлари ва патент ҳужжатларини ҳисобга олиш ва муайян бир тизимга солиш тартибини; ихтиро учун хориждан патент олиш, лицензияларни сотиш ва харид қилиш учун талабномалар ва бошқа  ҳужжатларни расмийлаштириш қоидаларини; ихтиролар таклифларини кўриб чиқиш ва расмийлаштириш тартибини; хорижий мамлакатлардаги  патент тавсифномалари тузилишини; саноат намуналари ва маҳсулот белгиси тўғрисидаги Низомни; патентшунослик ва ихтирочилик ишларини ташкил этишнинг республика ва чет элдаги илғор тажрибаларини; ихтирочилик ҳуқуқини; иқтисод асослари, меҳнат, ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил қилишни; меҳнат қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя  қоида ва меъёрларини.           

13. Етакчи ҳисобчи Малака талаблари: Бухгалтерия мутахассисилигига эга олий маълумотга эга бўлиши, ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши ва 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак: Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши. Институтда масъул ижрочиси вазифасини бажариши, кассанинг ишини ва касса операцияларининг юритилишини назорат қилиш, банк ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва харажатлар сметаси ижро этилишини таҳлил қилиш, иш ҳақини, вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганлик варақалари бўйича нафақаларни ҳисоб китоб қилиш, кирим-чиқим ҳужжатлари айланишини назорат қилиш, келиб тушаётган пул маблағлари, товар моддий бойликлар ва асосий воситалар, молия хўжалик фаолияти натижалари, шунингдек, молия, ҳисоб-китоб ҳисоботини олиб бориш, пулларнинг қонуний ўз вақтида расмийлаштирилишини назорат қилиш, пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий фондлар рўйхатга олиниши устидан назоратни амалга ошириш, пул маблағлари ҳамда товар-моддий бойликлар камомади бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришда қатнашиш, пулга алоқадор бирламчи ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоботларини ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш.

14. Энергетика ва механика бўлим бошлиғи, бош энергетик Малакавий талаблар.  Олий маълумот, муҳандис-техник ва раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.: Юқори идораларнинг  корхонани энергетика билан таъминлашга оид қарорлари, буйруқлари фармойишлари ва бошқа кўрсатма тусидаги, услубий ва меъёрий ҳужжатларни; корхонанинг ўзига хос тузилиши ва қандай йўналишга ихтисослашганлигини, уни ривожлантириш истиқболларини; корхона маҳсулотини ишлаб чиқариш технологияси асосларини; корхонада ишлаб чиқариш тармоғида энергетика таъминотини йўлга қўйишни; асбоб-ускуналардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни; энергетика жиҳозларининг ишлаб чиқариш қуввати, техник тавсифномаси, тузилиш хусусиятлари ва ишлаш тартибини, уларни тўғри ишлатиш қоидаларини; таъмирлаш ва ишлаб чиқаришни электр асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш тартиби ва ускуналарини; техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштирш бўйича низомлар, йўриқномалар ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; таъмирланган ва йиғилган асбоб-ускуналарни қабул қилиш ва топшириш қоидаларини; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талабларини; энергетика асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва такомиллаштириш жараёнида меҳнатни илмий ташкил қилиш талабларини; иссиқлик энергетика сарфининг меъёрларини ишлаб чиқиш тартибини; тегишли ташкилотлар билан корхонани электр энергияси, буғ, сув ва бошқа энергия турлари билан таъминлаш бўйича шартнома тузиш тартибини; ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш соҳасида республика ва хорижда қўлга киритилган илғор тажрибаларни; иқтисод, меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда бошқарув асосларини; меҳнат қонунчилиги асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

15. Қурилиш таъмирлаш бўлими бошлиғи Малакавий талаблар.  Олий маълумот, қурилиш йўналиши бўйича мутахассис, қурилиш соҳасидаги раҳбарлик лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.:  Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши. Қурилшга оид бино ва иншоатни лойиҳалаш ва чизмага асосан қуришни ташкил этишни,  институтда янги қурилаётган ва қайта таъмирланадиган биноларни сақлаш уларни тўлиқ таъмирлаш ишларини юргазиш, йиллик ва ойлик иш режаларини тузиш ва режа асосида ишчиларни вазифалари бўйича ишларни юргазиш ва уларни қурилиш материаллар билан таъминлаш ишларини олиб бориш, қурилиш таъмирлаш бўлимининг ойлик ва йиллик материал ҳисоботларини олиб бориш ва қурилишга керакли қурилиш материаллар шартномаларни тузиш ишларини олиб бориш, Фанлар академияси ва бошқа юқори ташкилотларига институт худуди ва бинолари бўйича  сўралаган маълумотларни жамлаб тақдим этиш, қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш тажрибасига эга бўлиши, техникавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда расмийлаштиришга оид низомлар, йўриқномалар ва бошқа раҳбарий ҳужжатларни билиши, меҳнат қонунлиги асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрлари билиши зарур.

16. Автохўжалик бўлими мудири Малакавий талаблар. Олий маълумот, тегишли соҳаси бўйича малакага эга, раҳбарлик лавозимида 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.: Бўлим фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, институт директори буйруқларининг моҳиятини билиши. Институт балансидаги барча турдаги автотранспорт воситаларини техник ҳолатини соз ҳолда бўлишини таьминлаш, ҳайдовчиларни тартиб интизомини назорат қилиш, транспорт воситаларини техник носозлигини ўз вақтида таьмирланишини ташкил этиш, транспорт воситаларини лимит асосида тасдиқланган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари билан таьминлаш, ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариш, меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиш, ҳайдовчи ходимларни ишга ўз вақтида келиб кетишларини назорат қилиш, бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга, механизмлар ва ускуналарни ишлатиш қоидаларини.

17. Етакчи муҳандис Малакавий талаблар: Олий маълумотга эга бўлган муҳандис, 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси.

 

Билиши керак.: Фан-техника ёки халқ хўжалиги тегишли тармоғининг ривожланиш йўналишлари ва истиқболларини белгиловчи кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; тадқиқот усуллари, тажриба ишларини лойиҳалаштириш ва ўтказишни;  тегишли фан соҳаси бўйича республика ва чет эл фани ва техникаси ютуқларини; ишлаб чиқилаётган муаммога оид ва унга яқин бўлган махсус адабиётларни; техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш билан боғлик мезонлар, техник талаблар ва бошқа кўрсатма тусидаги ҳужжатларни; патентшунослик асосларини; лойиҳалаш жараёнида меҳнатни  илмий ташкил қилиш талабларини; иқтисодни, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

18. Биринчи бўлим етакчи мутахассиси Малакавий талаблар: Олий маълумотга эга, тегишли соҳаси бўйича малакага эга, раҳбарлик лавозимида камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши.

Билиши керак.: Бўлим фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, институт директори буйруқларининг моҳиятини билиши, бўлимнинг умумий вазифаларини бажариши, маҳфий ишлар бўйича махсус рўйхатни шакллантиришни, рухсат олиш ва кўрсатмалар учун хужжатларни ДҲХ га ва керак бўлган пайтларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хамда тегишли ташкилотларга белгиланган тартибда юборишни ва қабул қилишни, маҳфийликка алоқаси бор ходимлар учун мансуб номенклатурасини тузиши, маҳфийликка алоқаси бор ходимлар билан шу мавзуда суҳбатлар ўтказиши, йўриқнома ва хужжатлар билан таништириши, чет-элга чиқиши учун керакли хужжатларни тайёрлашни ва назоратини амалга ошириши, бошқа корхоналарга хизмат сафарига юбориладиган ходимлар учун маълумотномалар бериши, шу бўйича ҳужжатлар тайёрлашни ва маҳфий ҳужжатларни маҳфийлигини сақлаш чораларини кўриши.

19. Ахборот коммуникацион технологиялар етакчи мутахассиси Малакавий талаблар: Олий маълумотга эга бўлиши, йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

Билиши керак.: Фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Вазирликнинг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, институт директори буйруқларининг моҳиятини билиши, институтдаги мавжуд компьютер технологияларининг дастурларини тўғри ишлашини назорат қилиш, компьютерларни техник кўрикдан ўтказиб туриш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш, институтдаги компьютер захирасини замонавий компьютерлар ҳисобига ошириш ва мавжуд компьютерларни такомиллаштириб бориш, институтда Internet тармоқлари, (E-mail) электрон почта хизматларини талаб даражасида ишлашини назорат қилиб бориш, хабар ва янгиликларни ўз вақтида қабул қилиниши ва тарқатилишини назорат қилиш, институтдаги мавжуд нусха кўпайтириш дастгоҳларининг ишини назорат қилиш, таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиб туришни назорат қилиш, институтнинг масофавий йиғилишлар бўйича олиб бориладиган барча ишларни амалга ошириш, институт сайтини шакллантириш, назорат қилиш ва институтдаги янгилик ва маълумотларни сайтга жойлшатириш хамда доимий  назорат қилиб бориш, институт электрон почтасининг нормал ишлаб туришини таъминлаш ва электрон почтага келиб тушган материалларни ўз вақтида девонхона ва кадрлар бўлимига тақдим этиш, илмий ходимлар, стажёр-тадқиқотчи- изланувчилар ва мутахассисиларга интернет тармоғидан зарур материалларни олишда кўмаклашиш.

20. Девонхона иш юритувчиси Малакавий талаблар: Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, компьютерда ишлашни, ёзишни, орфография қоидалари ва тиниш белгиларни, ҳар хил ҳужжатларни чоп этиш вақтида материални жойлаштириш тартибини, намунавий шакллардан фойдаланган ҳолда ишга оид хатларни чоп этиш қоидаларини ўзлаштирган бўлиши хамда шу вазифада етарли малакага эга бўлиши.

Билиши керак: Иш юритишга оид низомлар ва йўриқномаларни ички меҳнат тартиби қоидаларини билиши, Фанлар акдемияси, юқори орган ва ташкилотлардан келадиган буйруқ, фармойиш ва хатларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш ва қабул қилиб директорга етказиш, институтга келиб тушган ва раҳбар имзолаб ижро учун берган хатлар, фармоишларни бажарувчиларга етказиши ва бажарилганлигин тўғрисидаги назоратни амалга ошириши, институтга тегишли бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш хамда тегишли бўлим ва лабораторияларга етказиш, институт ишлаб чиқариш буйруқларини расмийлаштириш, ҳужжатларни чоп этиш, кўпайтириш ва рўйхатдан ўтказиш, институтга келувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва мурожаатномаларни қабул қилиш, ўзи ишлаётган хонанинг санитария-гигиена ҳолати ва тозаликни сақлаш., меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ҳамда ёнғинга қарши ҳимоя қоидалари ва меъёрларини билиши.

21. Архивариус Малакавий талаблар: Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан ва хабардор бўлиши зарур.

Билиши керак.: Ўз фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий хужжатларни, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари,  буйруқлари, Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни билиши, архивга келиб тушаётган ҳужжатлар сақланишини ташкил этиш, иш юритиш бўйича тугалланган ҳужжатларни таркибий бўлимлардан қабул қилиш, институт йиғма жилдлар номенклатурасини ишлаб чиқишда қатнашиш, архивга топшириладиган ҳужжатларнинг тўғри тузилганлиги ва расмийлаштирилганлигини текшириш, сақлаш бирликларини тегишли қоидаларга асосланиб шифрлаш, тизимлаштириш, делоларни жойлаштириш ҳисобини кузатиш, доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларга фонд тартиб рақамини бериш, давлат архивига топшириш далолатномаларини тузиш, рўйхатдан чиқариш, йўқ қилиш каби ишларни бажариш, архив ҳужжатларини илмий-амалий қимматини белгилашда қатнашиш, архив хонасининг қонун-қоидаларга асослаб сақланишини кузатиш, ёнғинга қарши чоралар кўриш, архив ҳужжатларига асосланиб, кўчирмалар, нусхалар, маълумотномаларни бериш, сўровномаларга жавоб бериш, архив иши ҳақидаги ҳисоботни тузиш учун маълумот тайёрлаш, нафақа чиқаётган  институтда ишлаб кетган ходимларни иш ҳақи ва иш жойлари тўғрисидаги маълумотларини йиғиш ва тайёрлаш.

22. Омборхона мудираси Малакавий талаблар: Ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан ва хабардор бўлиши зарур.

Билиши керак.: Омбор мудираси омбор хўжалигини ташкил этишга оид низомлар, йўриқномалар ҳамда бошқа раҳбарий ва меъёрий ҳужжатларни, товар моддий бойликларнинг стандартлиги ва техник шартларини, товар-моддий бойликларнинг турлари, катта-кичиклиги, тамғалари, навлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини ҳамда уларни сақлаш меъёрларини, моддий ресурсларни ҳисобга олиш бўйича йўриқномаларни ва бошқа раҳбарий ҳужжатларни, уларни сақлаш ва омборхоналарга жойлаштириш қоидалари ҳамда тартибини. юкларни ташиш ва сақлаш тўғрисидаги шартномаларнинг шартларини, юк ортиш-тушириш ишларини ташкил қилишни, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш асосларини, товар моддий бойликларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва жой-жойига бериш, уларни хоналар ва майдончаларда оқилона жойлаштириш, сақлаш режимига риоя этиш борасидаги ишларни амалга ошириш; товар-моддий бойликлар жой-жойига берилишини, омборхона жараёнларини расмийлаштириш, дастлабки кирим-чиқим ҳужжатларини топшириш қоидаларига риоя этилишини ташкил қилиш, товар-моддий бойликларини рўйхатга олишда ва тафтишларни ўтказишда қатнашиш, товар-моддий бойликларини сақланишини, омборхоналар, ускуналар, анжом-асбоблар ўз вақтида таъмирланишини, зарур компьютер воситаларини сотиб олишга буюртмалар расмийлаштирилишини, хоналарда ва атроф-теварак ҳудудда озодаликка риоя этилишини таъминлаш, омбор хўжалигининг иш самарадорлигини ошириш, товар-моддий бойликларни ташиш ва сақлаш харажатларини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда қатнашиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши хавфсизлик қоидалари ҳамда меъёрларини билиши зарур.

23. Кассир Малака талаблари: Ўрта махсус маълумотига эга бўлиши, ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши, шу сохада 2 йил иш стажига эга, намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш хусусиятларига эга бўлиши.

Билиши керак.: Ўз фаолиятига тааллуқли Низом, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, институт ички тартиб-қоидалари, меъёрий ҳужжатларни билиши, кассадан нақд пулларни чиқим ордери ёки унинг ўрнини босадиган қайдномаларга асосан тарқатиш, ҳисобхона томонидан берилган рўйхатлар асосида пластик карточкаларга пулларини тушириш, банкда берилган рўйхатлар асосида пластик карточкага тўғри (загрузка) юклаш ва ишчи ходимларга, талабаларга пластик карточкаларни (тақдим этилган холда) тарқатиш, пластик карточкага юклаш учун топширилган компьютер ва интернет модемномаларини сақлаш белгиланган мақсадда ишлатиш.

24. Катта қуёш печи бош технолог Малака талаби: Олий маълумотли магистр ёки бакалавр даражасидаги физик, техник. Оптика, механика ва электроникадан етарлича малакага эга бўлиши ва  шу соҳада камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши.                                                                                                                        Билиши керак.. Катта қуёш печи струтурасидаги ходимларнинг хизмат вазифаларини қўл остидаги ходимларга тушунтира билиш, КҚП оптик юзаси холатини умумий назорат қилиш ва бош инженер ўрнини тўлдира билиши, КҚП гелиомайдони механик қисмини холатини умумий назорат қилиш, КҚП технологик минорасидаги холатни умумий назорати, технолог, мухандис ва техник ходимларни хизмат вазифларини бажарилишини назорат қилиш, КҚП қурилмаси иш фаолиятини илмий жихатдан асослаб билиши, КҚП мухандисларига илмий вазифаларни юклаш ва натижасини талаб қилиб олиш, КҚП структурасида илмий изланишларни олиб борилишига шахсан маъсул.
25. Катта қуёш печи етакчи технолог Малака талаби: Олий маълумотли магистр ёки бакалавр даражасидаги физик, техник. Оптика, механика ва электроникадан етарлича малакага эга бўлиши шу тегишли фаолият соҳада камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши.

 Билиши керак.. КҚП оптик юзаси, механик тузилмалари, электр ва ахборот алмашиниш тизими  холатини умумий назорат қилиш,  КҚП гелиомайдони, технологик минораси, концентратори иш фаолиятини таъминлаш, КҚП мухандис ва техник ходимларни хизмат вазифларини бажарилишини назорат қилиш, КҚП қурилмаси иш фаолиятини илмий жихатдан асослаб билиши, КҚП мухандисларига ва техникларига  илмий вазифаларни юклаш ва натижасини талаб қилиб олиш, КҚП структурасидаги ўзи эгаллаб турган лавозимдан келиб чиқиб, ўз бўлимида  илмий изланишларни олиб борилишига шахсан маъсул.

26. Катта қуёш печи муҳандиси Малака талаби: Олий маълумотли магистр ёки бакалавр даражасидаги физик, техник. Оптика, механика ва электроникадан етарлича малакага эга бўлиши керак.

Билиши керак.:  КҚП оптик юзаси, механик тузилмалари, электр ва ахборот алмашиниш тизими  холатини умумий назорат қилиш ва ўзи маъсул бўлган қисм иш фаолиятида бевосита иштрок этиш, КҚП гелиомайдони, технологик минораси, концентратори иш фаолиятини таъминлаш, КҚП техник ходимларни хизмат вазифларини бажарилишини назорат қилиш, КҚП қурилмаси иш фаолиятини илмий жихатдан асослаб билиши, КҚП техникларига  вазифаларни юклаш ва натижасини талаб қилиб олиш, Тадқиқот усуллари, лойиҳалаш ва тажриба ишларини ўтказишни; тадқиқот ва ишланмалар мавзуси бўйича махсус илмий-техник ва патентга оид адабиётларни; реферат ва маълумотнома-ахборот шаклидаги, шунингдек, илмий-техник ахборотнинг бошқа манбаларидан фойдаланиш тартибини; тармоқдаги ишлаб чиқариш технологиясини; ишнинг мақсади, таркиби, тузилиши, тартиби, лойиҳалаштирилган буюмлар, объектлардан техник фойдаланиш ва уларни таъмирлаш қоидаларини; муассаса бўлинмасини техник жиҳозлаш, хусусан, улардан фойдаланишни; техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш бўйича стандартлар, техник қоидалар ва бошқа кўрсатма тусидаги  ҳужжатларни; техник ҳисоб-китоблар ва ҳисоблаш ишларини амалга ошириш усул ва воситаларини; тегишли илм соҳаси бўйича  республика ва чет элдаги фан ва техника ютуқларини; лойиҳалаш жараёнида меҳнатни илмий ташкил қилиш қоидаларини; иқтисод асосларини, меҳнатни илмий ташкил қилиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

27. Катта қуёш печи техник технологи Малака талаби: ўрта-махсус (техникум ёки касб-хунар коллежи) маълумотга эга, механика, техник ва электроника соҳасига оид малакага эга бўлиши.

Билиши керак.. Иш жойида керакли кўрсатма, консультация, йўриқномалар асосида ишни тўлиқ ва аниқ бажариш,  кўзгуларни юстировка қилиш, ювиш ва профилактик ишларида актив қатнашиш, гелиостатларнинг редукторларнинг ёқилги мойлаш махсулотларини меъёр даражалигини текшириш, камчиликларни бартарф этиш,  гелиостатлардаги мувозанат килувчи муфтани созлигини текшириш, камчиликларни бартарф этиш, гелиостатлар редукторларига ўрнатилган уловчи мосламалардаги шпонкаларнинг созлигини текшириш. Камчиликларни бартарф этиш, Катта Қуёш Қурилмаси гелиостатларининг механика ва қуёшга эргашиш тизимининг доимий ишлаб туришини таъминлаш, Катта Қуёш Қурилмаси гелиостатларининг электрон бошқариш ва механик параметрларини доимий назорат қилиб бориш, гелиомайдондаги барча гелиостатлар, асбоб-анжомларга ва фацеталар ҳолатига жавоб бериш, гелиостатларнинг механика қисмидаги фавқулотда содир бўлган аврия холатларни бартараф қилиш.

28. Техника ҳавфсизлиги бўйича етакчи мутахассис Малака талаби: Олий маълумот, муҳандис-техник ва раҳбарлик лавозимларида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак..Ўзб.Рес. Президенти  фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарорлари фармойишлари, техника  хавсизлиги  ва фуқаро мухофазаси  билан  боғлик қарорлар, фармойишлар, буйруқ хужжатлари, талабномалар, йўриқномаларни институтда  туғрисида  тушунчалар бериб уларга амал килиш ишларини олиб бориш, доимо ўқув маълумотлар базасини янгилаб, уларни йиғиш, бошқарма бинолари, маиший-хўжалик хоналари, муҳандислик иншоотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқариш, ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича йўл йўриқ бериш, ўқишни ташкил этиш ва билимларини синаш; ҳар бир иш жойида меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳавфсизлик техникаси, санитария-гигиена, ёнғиндан сақлаш қоидалари ва меъёрлари талабларининг бажарилиши устидан доимий назорат олиб бориш, бўлим ва бўлинмаларда  меҳнат қилиш шароитларининг  холатини, жихозлар, механизмлар,  мосламалар ва  ускуналардан шамоллатиш қурилмалари, иситиш  ва ёритиш тизимлари, тўсиқ ва эхтиёт  қурилмалари,  автоматик  назорат  ва сигнализация  мосламаридан  тўғри фойдаланишини, ерга  уланган химоя  қилувчи симларнинг  борлигини  ва  созлигини  хар  хафтада текшириб назорат қилиш.

29. Фуқаро муҳофазаси етакчи мутахассиси Малака талаби: Олий маълумот, муҳандис-техник ва раҳбарлик лавозимларида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат тажрибаси.

Билиши керак.. Меҳнатнинг соғлом ва ҳавфсиз шароитларини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва такомиллаштириш, соғлом ва ҳавфсиз меҳнат шароити хамда илмий тадқиқот ва бошқа иш жарёни бўйича меёрий техникавий ҳужжатлар ва ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилишини таъминлаш, меҳнат мухофазаси, ўт ўчириш, радиация хавфсизлиги қоида ва меёрларига амал қилиши ва улар бажарилишини, хонадаги ҳавонинг шунингдек, атроф-муҳитнинг холатини назорат қилишни амалга ошириш, меҳнат мухофазаси бошқармаси тизимига МИХХ Давлат стандарти, мехнат ва ўқув стандартларини жорий қилиш, жарохатланиш, касбий ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ касалланишлар олдини олиш мақсадида соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш,  ишчи ва хизматчиларни махсус поябзал ва бошқа индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминлаш тартиби ҳақидаги йўриқнома асосида махсус кийим, махсус поябзал ва бошқа индувидуал ҳимоя воситаларига буюртма тузиш ва тақдим етишни ташкил етиш, санитария – эпидемология стацияларидан олинган маълумотларга асосан вақти – вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш,

инженер – техник хизмат ходимларида ишлаб чиқаришда рўй берган бахциз ходисаларни тўғри ва вақтида текшириш масуляти бахциз ходисалар сабабларини тахлил қилиш, ишлаб чиқаришда жарохатнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқариш, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шахсий ва жамоа химоя воситаларини билан таъминлаш, фавқулодда вазиятлар пайтида шахсий таркибни эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш,  фавқулодда вазиятлар пайтида эвакуация қилинган шахсий такибни хавфсиз худудга кўчириладиган ахолини йиғилиш пунктда жойлаштириш ва ФМ режасига асосан бошқаришни ташкил қилиш, ФМ тадбирларини мукаммал ўтказилишини ташкиллаштириш, ФМ бўйича махсус мавзулар асосида ўқитилишини ташкилаштириш.

30. Электрик ·         Малака талаби: Ўрта-махсус (электрик), электрик гувохномасига эга, соҳасидаги тажрибаси – электрик сифатида камида 3 йил иш тажрибага эга бўлиши, ишлаб чиқариш соҳасидаги иш тажрибага эга бўлиши.

·          Билиши керак. Институтда хизмат кўрсатаётган қурилмалар ва электр жиҳозларининг холатини, муаммосиз ва ишончли ишлашини таъминлайдиган, янги электр тармоқларини ўрнатиш ва монтаж ишларини амалга оширишни, ускунанинг электр қисмига жадвал бўйича профилактик хизмат кўрсатишни, инстиутдаги трансформатор ва электр тармоқларини таъмирлаш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ тўғри ишлашни, ўз вақтида юқори сифатли таъмирлашни таъминлайдиган, қурилмаларнинг ишлаши, уларни таъмирлаш, ўрнатиш ва созлашдаги носозликларни бартараф эта олишни.

31. Лаборант техник Малака талаби: ўрта-махсус (техникум ёки касб-хунар коллежи) маълумотга эга, техник ва электроника соҳасига оид малакага эга бўлиши.

Билиши керак.: Иш мавзусига алоқадор кўрсатма ва маълумотнома тусидаги меъёрий ҳужжатларни; таҳлиллар, синовлар ва бошқа турдаги тадқиқотлар ўтказиш усулларини; ишлаб чиқилаётган техник ҳужжатлар бўйича амалдаги стандартлар ва техник талаб-қоидаларни, уларни расмийлаштириш тартибларини; лаборатория асбоб-ускуналари, ўлчаш-назорат қилишга оид аппаратлар ва уларни ишлатиш қоидаларини; техник ҳисоб-китоблар, ҳисоблаш ва ёзув-чизув ишларини олиб бориш  восита ва усулларини; замонавий ҳисоблаш техникаларини ишлатиш қоидаларини; иқтисодни, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни илмий ташкил қилиш асосларини; меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши ҳимоя қоида ва меъёрларини.

 

Танловда қатнашиш учун талабгорлар Материалшунослик институти кадрлар бўлимининг (Махмудов Ш.Ю.)  935441184 рақамли телеграм каналига қуйидаги хужжатларнинг электрон вариантини 2020 йилнинг 25 декабрь кунига қадар топширишлари мумкин.

  1. Паспорт нусхаси
  2. ИНН нусхаси
  3. Мехнат дафтарчасидан кучирма
  4. Диплом нусхаси ( маълумоти тўғрисида, илмий даража ва илмий унвонлари тўғрисидаги хужжат)
  5. Охирги иш жойидан тавсифнома
  6. Маълумотнома (Объективка)
  7. Халқаро ва махаллий журналларда чоп этилган илмий мақолалар рўйхати