Корея Саноат Технологиялари институти (KITECH) билан ҳамкорлик
- Mart 4, 2024
- Chop etilgan: admin
- Boʻlim: Yangiliklar
Sharhlar mavjud emas
Материалшунослик институти директори О. Парпиев ва лаборатория мудири М. Пайзуллахоновлар водород энергетикаси технологиялари ва материаллари сохасида тадқиқотларни хамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида Корея Саноат Технологиялари институтида (KITECH) илмий хизмат сафарида бўлиб туришипти. KITECH ходимлари учун «Катта Қуёш Қурилмаси»нинг технологик имкониятлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Водород энергетикаси материаллари сохасида ишлаётган Материалшунослик институтининг ёш олимлари KITECHда амалиёт ўташи, Материалшунослик институтида яратилган водородни абсорбцияловчи ғовакли материалларнинг таҳлилини KITECHнинг юқори технологик ускуналарида таҳлил ва синовлардан ўтказилишига келишилди.
