- Noyabr 24, 2021
- Chop etilgan: admin
- Boʻlim: Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида амалга оширилган ишлари юзасидан
ҲИСОБОТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (2021 йил 5 ноябрдаги 14/2-сонли) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг (2021 йил 5 ноябрдаги 5/11-сонли) қўшма қарорида:
- 2021 йил 10 декабрга қадар ИТМ ҳудудида манзарали ва бўта кўчатларини экиш бўйича “долзарб 40 кунлиги” эълон қилинганлиги;
- ИТМ фаолият олиб бораётган ҳар бир ходим камида 5 тадан манзарали, мевали ва бўта кўчатларини экиш бўйича таклифлар киритилганлиги;
- Дарахт кўчатларини экиш майдонлари шаҳар ёки туман хокимликлари билан келишган ҳолда экиш ишларини олиб бориши;
- Ташкилотнинг жойлашган майдонларда боғлар ҳосил қилинишини назарда тутган ҳолда, экиладиган дарахт кўчатлари ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб танланиши.
Қарорда қўрсатиб берилган топшириқларни бажариш мақсадида Материалшунослик институтининг асосий ҳудуди Тошкент вилояти Паркент тумани Қуёш Қурғонида жойлашганини ҳисобга олган ҳолда (2021 йил 5 ноябрдаги 14/2-сонли ва 5/11-сонли қўшма қарор иловаси келтирилган 173 тўп дарахт қўчатлари экиш), ташкилот ҳудудида 190 та арча дарахти, 300 тўп тут кўчати, 3 та полония кўчати, 3 та бўта (живой изгрид ) кўчати экилган.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этади.









