- Iyul 13, 2022
- Chop etilgan: admin
- Boʻlim: Yangiliklar
Хурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти “Водород энергетикаси технологиялари ва материаллари” мавзусида илмий семинар ташкил этилганини маълум қилади.
Семинар мақсади яшил водород энергетикаси технологиялари ва материаллари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар натижалари билан танишиш, муҳокама қилиш, мунозаралар ўтказиш.
Семинарга барча қизиққанлар чекловларсиз таклиф этилади.
Семинар ҳар ойда, камида икки марта (ойнинг биринчи ва учинчи пайшанбаси) ўтказилади. Навбатдаги семинар 2022 йилнинг 14 июль санасида с.10.00да Физика-техника институтининг катта мажлислар залида ўтказилади. Тошкент ш., Ч.Айтматов к. 2Б уй.
Кун тартиби:
- Материалшунослик институти ва “Водород энергетикаси технологиялари ва материаллари” илмий семинарининг қўшма семинари Ўзбекистон Миллий университети тадқиқотчиси У.Шоисломовнинг “Синтез и фотокаталитические свойства наноструктурных полупроводников на основе оксидов металлов” физика-математика фанлари доктори даражасини олиш учун диссертацияси муҳокамаси.
- Тошкент ш.даги Турин политехника университети профессори О.Рўзимуродовнинг маърузаси “Водород энергетикаси учун нанокатализаторлар”.
Мурожаатлар учун:
Шавкат Маматқулов – Материалшунослик институти лаборатория мудири (+998 90 3472513)
Одилхўжа Парпиев – Материалшунослик институти директори
(+998 97 4502050)
Семинар тўғрисидаги маълумотлар билан Материалшунослик институтининг www.imssolar.uz сайтида танишиб бориш мумкин.
