- Sentabr 16, 2022
- Chop etilgan: admin
- Boʻlim: Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқдаш тўғрисида”ги ПФ- 165-сон Фармони, “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПК-307-сон қарори хамда Вазирлар Махкамасининг топшириғига (2022 йил 15-июндаги 24/1-1476-сон) асосан Қоракалпогистон Республикаси ва вилоятларда Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, иқтисодиётни барча сохаларида инновацион махсулотлар ишлаб чиқишни хамда, унинг асосида, махсулот экспортини кенгайтириш мақсадида ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулот (кўрсатилаётган хизматлар)нинг “InnoWeek.Uz-2022” худудий инновацион ғоялар кўргазмаси ўтказилиши белгиланган.
Ушбу тадбирнинг худуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрнининг долзарблигини инобатга олиб, Тошкент вилояти боскичини Нурафшон шахри, Янгиобод МФЙ худудида жойлашган Nurafshon city кўргазма майдонида жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари “InnoWeek.Uz-2022” худудий инновацион ғоялар кўргазмасини хамда “TechnoWays” технологик ривожланиш марафонининг Тошкент вилояти босқичида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти бир нечта янги инновацион ишланмалар билан фаол иштирок этиб вилоят хокимлиги томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.


