Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материашунослик институти директори Одилхўжа Парпиев Хитойнинг Циндао шахрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) мамлакатларининг Фан, техника ва инновациялар бўйича Форумида фаҳрий меҳмон ва эксперт сифатида иштирок этди.

Форумда, ШҲТга аъзо мамалакатларнинг илмий салоҳияти ва имкониятларидан самарали фойдаланиш, глобал муаммоларнинг илмий ечимларини топишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Ялпи мажлисда, О.Парпиев “Инновацион ҳамкорлик тизимларини “Бир макон, бир йўл” доирасида ривожлантириш ва ўзгартириш” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

ШҲТ мамлакатлар ёш олимлари томонидан тақдим этилган инновацион ғоялар кўриб чиқилиб “Ёшларнинг 100 та инновацион таклифлари” маълумотлар базаси шакллантирилди.