- Aprel 29, 2022
- Chop etilgan: admin
- Boʻlim: Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт сохалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора – тадбирлари тўғрисидаги ПҚ – 2909 ва ПҚ – 3151 сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон Машинасозлик институти замонавий талабларга жавоб бера оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини ўз олдига устувор йўналишлардан бири сифатида қўйган, шу мақсад йўлида талабалар Материалшунослик институтининг Катта Қуёш Печи жойлашган худудида амалиёт ўтадилар.
Андижон машинасозлик институти 3 курс 341-19 гурух талабалари амалиёт даврида қуйидаги сохалар бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлишди.
Материалшунослик институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Р. Нурматов институт салохияти, унда олиб борилаётган ишлар ва лойихалар бўйича таништириб ўтди.

Талабалар институт илмий ходими Р.Ю. Акбаров томнидан талабаларга етказилган презентациядан “Қуёш энергияси ресурслари. Қуёш энергияси концентраторлари ва уларнинг оптик-энергетик кўрсатгичларини ҳисоблаш” мавзуларида назарий ва амалий билимларга эга бўлишди.

Институт катта илмий ходими “Катта Қуёш қурилмалари” лабораторияси мудири т.ф.н Ю.Б. Собиров “Қуёш энергисидан фойдаланиб яшил водород олиш технологияси” мавзусида институтда олиб борилаётган изланишлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берди.

Талабалар шунигдек институтдаги Катта Қуёш Печи, кичик қуёш печлари, теплофизик изланишлар лабораториясидаги ишлатилаётган қурилмалар иш фаолияти билан танишишди ва ўзлари ҳам тажрибаларда иштирок этишди.

