Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтига Корея Саноат Технологиялари Институти (KITECH) делегацияси ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институтига Корея Саноат Технологиялари Институти (KITECH) делегацияси ташриф буюрди. Ташриф доирасида, делегация аъзолари Ўзбекистондаги Катта Қуёш қурилмасининг технологик имкониятлари, унда синтез қилинган материаллар, Материалшунослик институти олимлари томонидан илгари сурилаётган яшил водород энергетикаси, карбон толаларини ишлаб чиқариш, функционал материаллар яратиш бўйича ишлаб чиқилаётган технологияларни катта қизиқиш билан танишдилар.
Шунингдек, водород энергетикаси йўналиши бўйича KITECHнинг илмий марказларида стажировкага йўналтиришга тавсия этилган ёш олимлар билан суҳбат ўтказилди.